Жаҳон | 19:01 / 11.07.2018
4159
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда таълим бошқармасига ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги таълим бошқармасига жангариларнинг ҳужум қилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Атоулла Хогиянига таяниб TOLOnews хабар берди.
Ҳукумат вакилларининг билдиришича, вазиятни назоратга олишга муваффақ бўлинган. Ҳужум қилганлар сони ҳақида аниқ маълумот берилмади.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳужум вақтида 50га яқин киши гаровга олинган. Ҳукумат вакиллари бу ахборотни ҳам тасдиқламади.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади, аммо “Ислом давлати” гуруҳи томонидан кейинги икки ҳафта ичида Жалолободда бир неча ҳужум амалга оширилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
17:13
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024