21:40 / 25.07.2018
7507

«Реал» Роналду ўрнига Каванини олиши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани «Реал» қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

As нашри хабарига кўра, «Реал» ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишламоқда, Кавани – ёзги трансферлар чоғида «Ювентус»га йўл олган Криштиану Роналдуга муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

«ПСЖ» раҳбарияти уругвайлик ҳужумчисини сотиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бундай трансфер парижликлар клубининг молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммоларини, шунингдек ушбу футболчининг жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар билан зиддияти туфайли юзага келган муаммони ҳал қилиши билан эътиборлидир.

Ҳозирда Каванининг парижликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача тузилган.

«ПСЖ» 31 ёшли ҳужумчисини 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Кавани йилига 12 млн евро маош талаб қилади.

Айни пайтда Кавани хизматига собиқ жамоаси «Наполи» ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ, неаполликлар унинг маошини кўтара олмаслиги аниқ.

2017/18 мавсумида уругвайлик футболчи Франция чемпионатида 32та ўйин ўтказиб, 28та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфери 100 миллион евро бўлиши мумкин.

Top