15:32 / 01.08.2018
2118

«Эвертон» Люка Динь билан 5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди

Фото: Everton F.C.

«Барселона» ҳимоячиси Люка Динь расман «Эвертон» аъзосига айланди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи билан 2023 йилга қадар муддатга шартнома имзоланган.

Расмий баёнотда харид суммаси очиқланмаган. Аввалроқ «Барселона» Люка Динь трансферидан 20 миллион ва яна бирмунча бонуслар олиши хабар қилинганди.

Top