Жаҳон | 11:59 / 01.08.2018
7109
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин Хитой армиясида пуллик хизматларни йўқ қилишга чақирди

Фото: The Redd Act

ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюросининг йиғилишида маълум қилишича, ХХР Халқ-озодлик армияси пуллик хизматлар кўрсатишдан бош тортиши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Хитой Халқ-озодлик армияси томонидан пуллик хизматлар кўрсатишни бутунлай тўхтатиш тўғрисидаги қарор Хитой Коммунистик партияси ва Марказий ҳарбий кенгаш томонидан биргаликда қабул қилинди, у барча эътибор ҳарбий кучни мустаҳкамлашга ва Хитой армиясининг жанговар салоҳиятига қаратишга йўналтирилган», - деди Хитой Халқ Республикаси раиси. 

Унинг сўзларига кўра, пуллик хизматлар кўрсатишдан воз кечиш янги даврда кучли армияни қуриш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ, Си Цзиньпиннинг қўшимча қилишича, сўнгги икки йил ичида армияда пуллик хизматларни йўқотиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди.

Мавзуга оид