20:42 / 06.08.2018
11539

Уралдаги ҳовуз тубидан Сталиннинг ҳайкали топилди

Фото: Жизнь района

Уралдаги Куса шаҳридаги ҳовуз тубидан Сталиннинг ўтган асрнинг 60-йиллари бошида ташлаб юборилган ҳайкали бўлаги топилди. Уни тўғон таъмирланиши сабабли ҳовуздаги сув озайтирилган пайтда фотограф Андрей Парфёнов пайқаб қолди. 

Маҳаллий «Жизнь района» нашри вакилларининг айтишларича, аввалига уни музейга жўнатишга қарор қилишган, аммо кейинроқ ҳайкал йўқолиб қолган. Маълум бўлишича, уни «Суть времени» ҳаракати фаоллари олиб кетишган.

Ярим аср аввал Куса шаҳридаги ҳовуз яқинида хиёбон жойлашган бўлиб, у ерга Сталиннинг ҳайкали ўрнатилган бўлган. 1961 йилда ҳайкални ҳовузга улоқтиришган.

Ўлкашунос Юрий Латишевнинг айтишича, ҳайкал тарихий аҳамиятга эга эмас.

Top