Чет элга чиқиш учун алоҳида биометрик паспортнинг жорий этилиши режалаштирилган
Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, хорижга чиқиш чоғида фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилади. Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт чет элда бўлган фуқароларда ҳам бўлиши талаб этилади.
Чет элга чиқиш учун биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини хорижга чиқиш ва Ўзбекистон Республика ҳудудига кириш чоғида тасдиқловчи ҳужжат.
Чет элда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чет элга чиқиш учун биометрик паспорт эгасининг шахсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Чет элга чиқиш учун биометрик паспорт фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддати билан берилади:
Туғилган кунидан бир йилгача - икки йил муддатга;
Бир ёшдан 16 ёшгача - 5 йиллик муддатга;
16 ёшдан катталарга - 10 йил муддатга.
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортда қуйидаги белгилар киритилади:
чет элда доимий яшаш учун паспорт эгасининг кўчирмаси;
чет элда доимий яшовчи шахснинг вақтинчалик пропискаси ҳақида;
давлат чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақида;
консуллик ҳисобига қўйилгани ёки консуллик ҳисобидан олингани ҳақида;
никоҳ қайд этилгани ёки бекор қилингани ҳақида;
хорижий давлатларга чиқиш рухсат ҳақида (виза);
ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақида;
аввал қўйилган белгиларнинг бекор қилингани ҳақида.
Чет элга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштиришдан бош тортиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
а) агар шахс давлат ёки ҳарбий сирга алоқадор маълумотларни билса, ёки чет элга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома мажбуриятига эга бўлса - ушбу мажбуриятларнинг бекор қилинишига қадар;
б) шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса - иш бўйича якуний суд қарори қабул қилинмагунча;
в) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса - назорат тугагунга қадар;
г) шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки шартли судланганлик билан алоқадор бўлмаган жазо тайинланган бўлса;
д) суд томонидан қўйилган, бажарилмаган мажбуриятларнинг бўлиши;
е) ўзи ҳақида атайин ёлғон маълумот тақдим этган бўлса;
ж) муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлса;
з) хорижда бўлган пайтда ўша давлат қонунчилигини бузганига доир тегишли органлар маълумоти бўлса.
Мавзуга оид
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024