Ўзбекистон | 16:12 / 09.08.2018
17073
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Украинанинг деярли барча экспорт шакарини сотиб олди
Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, июль ойида Ўзбекистон ўтган ойлардагидек Украина шакарининг асосий харидорига айланди.
Ўтган ойлардан асосий фарқ шундаки, июль ойида Ўзбекистон деярли барча шакарни сотиб олди - 89%. Молдова ҳиссасига 4%, Озарбойжон - 3%, Тожикистон ҳиссасига 2% тўғри келди.
Шу тариқа, фақатгина сўнгги уч ой ичида Ўзбекистон Украинадан 100 минг тоннадан ортиқ шакар сотиб олди. Таққослаш учун, Россия 2017 йилда Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар жўнатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон шу йилданоқ шакар ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:45
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024