Жаҳон | 18:53 / 11.08.2018
45603
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ ҳақида: «Энди хафа бўлишмасин»

Фото: Presidential Palace/Handout via REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара 2016 йилда турк расмийлари томонидан қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансоннинг иши фонида АҚШ томонидан келаётган таҳдидларга қарши курашади. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

"Биз ҳуқуққа асосланиб ҳаракат қиламиз, бироқ таҳдидларга келадиган бўлса, энди хафа бўлишмасин. Биз йиқилган жойдан турамиз, менинг халқим оёқда турибди... АҚШга мурожаат қиламан - НАТО бўйича стратегик шерикни қандайдир пасторга алмаштираётганингиз афсусланарли", - деди Эрдўған Уния шаҳридаги митингда чиқиш қилиб.

Туркия етакчисининг қўшимча қилишича, "Туркияга таҳдид қилинмоқда, бироқ бизнинг миллатимиздан таҳдидлар йўли билан нимагадир эришиш имконсиз".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған АҚШни огоҳлантирганди.

Мавзуга оид