14:51 / 13.08.2018
11454

UZINFOCOM‘да ўзгариш: эски раҳбар яна лавозимига қайтди

Фото: protoday.uz

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM бош директори тайинланди. Бу ҳақда компания сайтидаги раҳбарият бўлими маълумотларида кўрсатилган.

Жалолиддин Раҳимов бу лавозимда 2018 йилнинг май ойидан буён вақтинчалик бош директор бўлиб келган Александр Угай ўрнига тайинланган. 

Жалолиддин Раҳимов бунга қадар узоқ муддат UZINFOCOM марказини бошқариб борган. У 2005—2012 йилларда марказ директори бўлган.

Top