Ўзбекистон | 12:01 / 15.08.2018
19363
1 дақиқада ўқилади
Беларусь компанияси Ўзбекистонда велосипед ишлаб чиқаришни бошлайди
Беларусь компанияси Ўзбекистонда велосипед ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар берди БелТА.
«Мотовелозавод» МЧЖ Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ҳокимлиги билан вилоят ҳудудида велотехника ишлаб чиқаришни ташкил этиш ниятида келишувга эришди», - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, томонлар биринчи навбатда велосипед ишлаб чиқаришни бошлайдиган қўшма корхона ташкил этишади, келажакда мотоцикллар ишлаб чиқарилади.
Томонлар ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги бошқа қўшма корхоналар учун ўрнатилган имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тўғрисида ҳам келишиб олган.
Мавзуга оид
14:37 / 27.12.2024
380 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
09:37 / 27.12.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024