Жаҳон | 16:15 / 20.08.2018
10885
1 дақиқада ўқилади

Россия ўзининг вертолёт ташувчиларини қуришдан воз кечди

Фото: AP

Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг маълум қилишича, мамлакатда ўз вертолёт-ташувчилар қурилмайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Россия ҳарбий-денгиз флоти учун авиаташувчи қурилиши билан боғлиқ масалалар ҳозирда муҳокама қилинмоқда, вертолёт-ташувчининг қурилиши масаласи бўйича мен бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, вертолёт-ташувчилар қурилмайди», - деди Мантуров. 

Унинг сўзларига кўра, вертолётларни олиб ўтиши мумкин бўлган кемалар мамлакат ҳарбий-денгиз флотида бўлади.

Мантуровнинг аниқлик киритишича, авиаташувчи кемалар вертолёт қаноти билан ҳам жиҳозланган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина шарқида Россия армиясининг «излари» топилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид