Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть эмбаргоси. АҚШ Венесуэла бўйича янги қарор қабул қилмоқчи
Фото: AP
АҚШ ҳукумати Венесуэлага нисбатан нефть эмбаргосини қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда McClatchy манбаларга асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Уларда нефть билан савдо қилишга бутунлай тақиқ қўйилиши мумкин.
Таъкидланишича, Вашингтон нефть эмбаргоси Венесуэла президенти Николас Мадурога таъсир қилиши мумкинлигига ишончи комил.
Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати уч ой ичида Венесуэлага қарши янги санкцияларни мувофиқлаштириб олиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадурога кутилмаган айблов билан чиқишганди.
Мавзуга оид
11:04
АҚШ Навалний эпибатидин билан заҳарланганига шубҳа қилмаяпти
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026