Спорт | 22:10 / 14.09.2018
3353
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини голларга бой дуранг билан якунланди

Суперлигада 23-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

Биринчи бўлимда устунлик «Навбаҳор» томонда бўлди. 40-дақиқада Аюбхон Номанов гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Иккинчи бўлимда ташаббус «Пахтакор» томонга ўтди. Улар икки марта ҳисобда олдинга ўтиб олдилар. Бироқ, сўнгги дақиқаларда «Навбаҳор» гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу натижадан сўнг, «Навбаҳор» 20 очко билан 2-ўринда, «Пахтакор» эса 18 очко билан 3-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 23-тур
14 сентябрь, Наманган
Навбаҳор (Наманган) – Пахтакор (Тошкент) - 3:3
Голлар: Аюбхон Номанов (40), Азизбек Турғунбоев (76), Игорь Голбан (90) - Драган Черан (48), Исмоил Гонсалвеш (72), Фаррух Сайфиев (80)

Мавзуга оид