Трамп штабининг собиқ раҳбари айбига иқрор бўлишга розилик берди
Президент Дональд Трампнинг сайловолди штабига раҳбарлик қилган Пол Манафорт махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан унга нисбатан эълон қилинган АҚШга қарши фитна ва одил судловга тўсқинлик қилиш ҳақидаги айбловларга иқрор бўлишга розилигини билдирди, деб хабар берди Bloomberg суд ҳужжатларига асосланиб.
Reuters’нинг қайд этишича, суд ҳукмига келиб тушган ҳужжатларда жиноятнинг икки эпизоди ҳақида сўз боради, аввал уларнинг сони еттита эди.
Бу Манафорт устидан иккинчи суд жараёни бўлиб, Вашингтонда бўлиб ўтмоқда. Августда Виржиния суди уни солиққа оид ва молиявий фирибгарликларда айблаганди.
Вашингтондаги жараён доирасида Манафорт Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг имижини яхшилаш бўйича иш олиб борган вақтида хорижий агентлар ҳақидаги қонунни бузганликда айбланмоқда.
17 сентябрь куни суд учун ҳакамлар танлаш жараёни бошланади. Bloomberg’нинг билдиришича, Манафортнинг 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви ҳақидаги маълумотларни аниқлашда Мюллер билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган-бўлмаганлиги номаълум. Аммо унинг айбига иқрор бўлишга розилик билдиргани «миллионлаб доллар» жаримадан қутулиб қолишига ёрдам беради, деб ёзади агентлик.
Reuters эса Манафортнинг айбини тан олиши 22 август куни собиқ штаб раҳбарини Twitter’да мақтаган Трампнинг обрўсига путур етказиши мумкинлигини ёзмоқда.
«Пол Манафорт ва унинг оиласига жудаям ачинаман. «Одил судлов» 12 йил илгариги солиқ ишига осилди, унга улкан босим ўтказди. Аммо Майкл Коэндан фарқли ўлароқ, у эгилмади – тергов билан келишиш учун уйдирмалар ўйлаб топмади. У ҳурматга лойиқ жасур инсон!» — деб ёзганди президент ўшанда.
Майкл Коэн президентнинг собиқ адвокати бўлиб, тергов билан келишишга рози бўлган ва судда Трампнинг топшириғи билан молиявий жиноятлар содир этганлигини билдирган.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024