Жаҳон | 11:27 / 21.09.2018
6499
1 дақиқада ўқилади
АҚШ халқаро ташкилотларга нега эҳтиёткор муносабатда бўлаётгани тушунтирилди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп маъмурияти биринчи навбатда мамлакат аҳолиси манфаатларидан келиб чиқиб иш кўриши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Биз халқаро ташкилотларга Қўшма Штатларга улар ўзимиздан истаётган нарсани бажариш ҳақида буйруқ беришларига йўл қўймаймиз», - дея айтиб ўтди Хейли.
Доимий вакилнинг аниқлик киритишича, Трамп АҚШ Париж келишувчи ҳамда Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш ҳақида эълон қилганида, айнан шу каби принциплардан келиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Халқаро жиноий судга таҳдид қилганди.