Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Нурмагомедовга Макгрегорнинг собиқ спарринг шериги ёрдам беряпти
Фото: fighttime
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан олдин тинимсиз машғулотлар ўтказмоқда.
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) амалдаги чемпионига тайёргарлик жараёнида Макгрегорнинг собиқ спарринг шериги Майлс Прайс ёрдам беряпти.
«Очиғини айтганда, залда Конор билан ҳеч қачон яхши муносабатда бўлмаганмиз, сабаби бир-биримиз билан жуда кўп спаррингга тушганмиз. Ўша пайтда Конор ҳам ярим енгил вазнда, ҳам енгил вазнда жанг қиларди», - дея айтиб ўтди Прайс Eurobash’га берган интервьюсида.
Нурмагомедов — Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов - Макгрегор жангида ким ҳакамлик қилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024