Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган, дейилади хабарда.
Президент узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди.
Давлат раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Турсунзодада махсус техникалар заводи тақдимоти билан танишганди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024