Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қарши чиқди
Фото: Osman Orsal / REUTERS
Анқара АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламайди ва ушбу мамлакат билан савдо-сотиқни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли «РИА Новости»га маълум қилди.
«Биз Эрон, Россия ва бошқалар билан савдо қилишни давом эттирамиз. Туркия суверен ва мустақил давлат саналади. Агар бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг санкцияси бўлса, биз унга қўшиламиз, акс ҳолда - йўқ», - дея таъкидлаб ўтди у.
26 сентябрь куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Қўшма Штатлар биронта мамлакатга Ислом республикасига қарши санкцияларни четлаб ўтишга имкон бермаслиги, Вашингтон эса «тажовузкор ва қатъий тарзда» Теҳронга иқтисодий босимни давом эттиришига ваъда берганди. Болтон Брюсселнинг Эрон билан санкцияларни четлаб ўтган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида молиявий механизмни ташкил этиш бўйича режаларига изоҳ бериб, «Европа иттифоқи гапда кучли экани, бироқ ўз баёнотларини бажаришда кучсизлигини» қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған яна АҚШни айблаганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар бутун дунёни иқтисодий урушга тортмоқда.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025