Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина вазири фуқароларга «Москвани қайтариш» таклифи билан чиқди
Фото: Volodymyr Omelyan/Facebook
Украина инфратузилмаси вазири Владимир Омелян украиналикларга Россияга боришни хоҳлашса, «Кубань ва Москвани қайтариш» таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у «Громадьске ТВ»’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Суҳбат давомида журналист Омелянга темир йўл қатнови бекор бўлганидан сўнг, Россияга бориши керак бўлган ёки буни хоҳлаётган украиналиклар нима қилиши кераклиги ҳақида савол берган.
«Формани кийиш, автомат олиш, жанг қилишга бориш ва кейин, Кубань ҳамда Москва қайтарилганидан сўнг, Россияга бориш кераклиги ва буни жуда хоҳлаётгани ҳақида гапирса бўлади», - деди вазир.
Шунингдек, Омеляннинг тан олишича, Россияда дўстлари ҳам, қариндошлари ҳам йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина собиқ бош вазири мамлакатда ҳокимият тез орада ўзгариши мумкинлигини айтганди.
Украина собиқ бош вазири Николай Азаровнинг билдиришича, мамлакатда олти ойдан сўнг ҳокимият ўзгаради ва ҳозирги ҳукмрон элитага тўлов учун ҳисоб тақдим этилади.
Мавзуга оид
22:48 / 12.03.2026
Эрон узоқ вақтдан бери Украинанинг душманига айланган – Зеленский
21:47 / 12.03.2026
АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни бекор қилмайди
16:14 / 12.03.2026
Кремл Россияда алоқанинг ўчирилишини Киев ҳужумлари билан изоҳлади
16:09 / 12.03.2026