Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша президенти Украина ва Словакияга хавф ҳақида маълум қилди
Фото: РИА Новости
Польша президенти Анжей Дуданинг маълум қилишича, «Шимолий оқим - 2» қувури Украина ва Словакия учун энергетик хавф туғдиради. Польша раҳбарининг сўзлари «Укринформ» томонидан келтирилган.
«Шубҳасиз, «Шимолий оқим - 2» газ қувурининг қурилиши Украина, Словакияга хавф солади», - деди Дуда.
Шу билан бирга, Польша раҳбарининг таъкидлашича, газ қувури Польшага таҳдид солмайди, сабаби мамлакат «зарур бўлган чораларни» қабул қилди.
Дуданинг таъкидлашича, Польша Украина ва Словакия расмийлари билан бирдам ҳамда «Шимолий оқим - 2» қурилишига қарши чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша собиқ вазири Германия ва Россия мамлакат бўйнига сиртмоқ ташламоқчи эканини билдирганди.
Мавзуга оид
13:17 / 28.06.2025
Полша президенти Дуда Киевга келди
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
17:19 / 13.03.2025