Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти АҚШдан қўрқмаслиги ҳақида маълум қилди
Фото: Iranian Presidency/AP
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, мамлакат Қўшма Штатлар томонининг янги санкцияларидан қўрқмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Эрон нефть секторига йўналтирилган Америка томонининг янги санкциялари шу йил 4 ноябрида жорий қилиниши керак. Руҳонийнинг сўзларига кўра, улар Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан адолатсиз муносабати бўйича яна бир мисолга айланади.
«Аммо одамларга яхши маълумки, ҳукуматда Америка таҳдидлари олдида ҳеч қандай қўрқув йўқдир», - деди Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Эрон нефтидан воз кечмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025