Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО қирувчилари Россия бомбардимончилари сабабли ҳавога кўтарилди
Фото: Максим Туманов / РИА Новости
Британия қирувчилари унча узоқ бўлмаган масофада учиб ўтган Россия бомбардимончилари сабабли Шотландия узра ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Россиянинг иккита Ту-160 товушдан тез ҳаракатланувчи бомбардимончиси Норвегиянинг Баренц ва Норвегия денгизлари қирғоқларига яқин ҳудудда ўқув парвозларини амалга оширди. Бу НАТОда ташвиш уйғотди, сабаби альянс қўшинлари ҳозирда Норвегиядаги Trident Juncture 2018 машқларида иштирок этмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, рус бомбардимончиларининг манёврлари Британияни ўз қирувчиларини ҳавога кўтаришга мажбур қилди, сабаби Ту-160 жанубга, қироллик томонга қараб ҳаракатланиши мумкин эди.
Таъкидланишича, Россия НАТО қўмондонлигини парвозлар амалга оширилиши ҳақида хабардор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия НАТОга шартини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:26 / 10.02.2026
Россияда тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган мигрантлар учун жарима 12,5 баравар оширилади
21:58 / 10.02.2026
Европа давлатлари НАТО бошқарувида кўпроқ рол ўйнашга келишиб олди
18:48 / 10.02.2026
Россияда даромади яшаш минимумидан паст бўлган мигрантларга патент берилмайди
15:06 / 10.02.2026