Жаҳон | 10:41 / 02.11.2018
10459
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШга қайтган ҳурмат ҳақида маълум қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, жаҳон ҳамжамияти яна Қўшма Штатларни ҳурмат қила бошлади. У бундай баёнот билан Миссури штатидаги тарафдорлари митингида чиқиш қилди, тадбирдан трансляция NBC телеканали томонидан эфирга узатилди.

Америка етакчисининг маълум қилишича, Қўшма Штатларни «яна ҳурмат қила бошлашди». У митингда иштирок этаётганларга «улар бу ҳақда қачонлардир эшитишлари мумкинлигини ҳатто ўйламаганликлари» ҳақида айтди.

«Улар [дунё ҳамжамияти] бизни ҳурмат қилмоқда, Хитой ҳурмат билан қарамоқда... Россия бизга ҳурмат кўрсатмоқда... уларнинг барчаси АҚШни ҳурмат қилмоқда», - дея маълум қилди Трамп.

Шунингдек, унинг айтишича, жаҳондаги «ҳар бир» етакчи уни Қўшма Штатлар иқтисодий ютуқлари билан табриклаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Обамани дунёдаги энг катта ёлғончи деб аташганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид