Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко КХШТ бош котиби лавозимига номзодлар ҳақида гапирди
Фото: Vasily Fedosenko/Reuters
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Минск Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) бош котиби лавозими учун уч номзодни таклиф этишга тайёр. Бу мамлакатга ташкилот раҳбарини тайинлаш ҳуқуқи ўтадиган бўлса, юз беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Унинг қайд этишича, Беларусь КХШТда Арманистондан кейин алифбо тартиби бўйича навбатдаги мамлакат ҳисобланади. Лукашенконинг сўзларига кўра, Минск бу лавозимга кимнидир таклиф қилишга тайёр туриши керак.
«КХШТ аппарати раҳбарини тайинлаш масаласига келсак... Табиийки, кўп вариантлар бор эди, бу биз Арманистонни камситдик, биз туфайли у ерда кимдир ғалаба қозонди, кимдир мағлуб бўлди, дегани эмас», - дея айтиб ўтди Лукашенко Озарбойжоннинг Беларусдаги элчиси Латиф Гандилов билан учрашув давомида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕХҲТ бош котиби Лукашенконинг Донбасс бўйича ғояларини мақтаганди.
Мавзуга оид
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025