Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: фарзандини 1,5 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Иллюстратив фото
Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати
Қайд этилишича, унда фуқаро Ч.Т. ўзининг 2018 йил 13 октябрда туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн. сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургдаги шифохонадан чақалоқни ўғирлаб кетган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганди.
Мавзуга оид
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
16:00 / 29.09.2025