15:30 / 20.11.2018
4254

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар вилоятлардаги туризм инфратузилмаларига сармоя киритишига оид ҳужжатлар имзоланмоқда

Ўзбекистон-Сингапур туристик маркази очилишига доир келишувга эришилди. Ҳужжат 20 ноябрь куни Туризм соҳасига инвестиция киритишга бағишланган биринчи халқаро форум доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва SEA business center вакиллари томонидан имзоланди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ва "Ortasharqinvest" ўртасида 15 миллиард сўмлик ҳамда Сирдарё вилояти ва “Асл бойлик” МЧЖ ўртасида 3 миллиард сўмлик инвестицион келишувга эришилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Ўқув-консалтинг маркази” ҳамда Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ташқи алоқалар бошқармаси ўртасида ҳам инвестиция киритилишига оид ҳужжатга қўл қўйилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Сингапурнинг SEA business center компанияси билан инвестицион шартномани қўлга киритди.

Фарғона вилояти ва Исроил инвестори ўртасида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлар  ҳокимликлари вакиллари маҳаллий инвесторлар билан инвестицион битимни имзолашди.

Таъкидлаш жоизки, Туризм соҳасига инвестиция киритишга йўналтирилган биринчи халқаро форум бугун ўз ишини давом эттирмоқда. Бугунги учрашувлар B2B ва B2G форматида давом этмоқда.

Олдинда Чорвоқ зонаси бош режаси тақдимоти ҳамда меморандум ва шартномаларни имзолаш маросими кутилмоқда.

Бундан аввал KUN.UZ’да туркиялик эксперт Содиқ Бадакнинг Ўзбекистонда мавзуий мотеллар қуришга доир таклифи ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Ўзбекистонда йўлга қўйилиши кутилаётган янги виза турлари ҳақида маълумотлари тақдим этилган эди.

Top