Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти Ўзбекистонга миннатдорчилик изҳор этди
Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Женева шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда икки давлат президентларининг раҳбарлиги остида ва шахсан иштироки натижасида кўп қиррали ва ўсувчан аҳамият касб этиб бораётган Ўзбекистон – Афғонистон мулоқотининг изчил ривожланаётгани эътироф этилди, дейилади хабарда.
Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик ва ҳамжиҳатликка кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатдаги йирик инфраструктура ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдаги қўллаб-қувватлаш ва иштирок учун миннатдорчилик изҳор этди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026