10:58 / 30.11.2018
9730

Ўзбекистонда биринчи хусусий вагонлар парки шаклланмоқда

Фото: РЖД-Партнер

«Сибир ишбилармонлик уюшмаси» холдингига кирувчи «Алтайвагон» Ўзбекистоннинг Cotton Logistics Company AG компанияси учун 200та усти ёпиқ вагонни ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Бу ҳақда Олтой ўлкаси саноат ва энергетика бошқармаси хабар берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

«Олтой вагонлари Ўзбекистон темир йўлларида қайд этилган, хусусий паркнинг биринчи вагонларига айланади», - дея айтиб ўтишган бошқармадан.

Бундан олдин барча юк вагонлар парки мамлакат темир йўлларини бошқарадиган «Ўзбекистон темир йўллари» давлат корхонаси мулки ҳисобланар эди.

40та вагондан иборат биринчи партия ноябрь ойида ишлаб чиқарилган. Яқин келажакда у Ўзбекистонга жўнатилади. Декабрь ойида «Алтайвагон» 60та вагондан иборат иккинчи партияни ишлаб чиқаради.

Top