Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнди
Фото: CNSA
Хитойнинг «Чанъэ-4» космик аппарати инсоният тарихида биринчи марта Ойнинг тескари томонига қўнди. Бу ҳақда Хитойнинг «Синьхуа» агентлиги твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
Associated Press агентлигининг Хитой телевидениесига асосан аниқлик киритишича, аппарат Хитой вақти билан соат 10:26да (Тошкент вақти билан 6:26) Ойга қўнган.
Хитой ҳукуматининг қайд этишича, бу воқеа «космик тадқиқотлар соҳасида муҳим босқич» ҳисобланади.
Аввалроқ, «Чанъэ-4» Ойга яқинлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Morgan Stanley 2019 йилни «космос йили» деб атаганди.
Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025