Жаҳон | 20:32 / 07.01.2019
31472
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда хитойлик муҳожирларга қарши намойиш бўлиб ўтди 

Фото: Global Look Press

Бишкекнинг марказий майдони Ала-Тоога Қирғизистондан хитойлик ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш талаби билан бир неча юз киши чиқди. Намойишчилар, шунингдек, ҳукуматдан Хитойдаги “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”да ушлаб турилган қирғизларнинг озод этилишида кўмак кўрсатишни талаб қилишган.

“Республикамизда бир неча юз ва балки ундан кўпроқ хитойлик ноқонуний равишда қолмоқда. Улар бозорларда, тоғ-кон ва бошқа соҳаларда ишлайдилар. Биз уларнинг депортация қилинишини талаб қиламиз”, деб айтган намойишчилардан бири.

Намойишчилар агар ҳукумат уларнинг талабларини инобатга олмаса, унда 17 январда яна шундай талаблар билан намойиш ўтказишларини айтишган.

Аввалроқ Хитой шимолидаги Синьцзян-Уйғур мухтор округида маҳаллий аҳоли (уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар) “қайта тарбиялаш”га жўнатилаётган сиёсий лагерлар фаолият юритаётгани маълум қилинган. 2018 йилда бундай “тарбияланувчилар” сони 1 млнга яқинни ташкил қилган.

Мавзуга оид