Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп шатдаун туфайли Давос форумини ўтказиб юбориши мумкин
Фото: AP
Оқ уй маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумига ташриф буюрмаслиги бўйича сценарийни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal расмий шахсларга таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, Трампнинг Давосга ташрифини бекор қилиш масаласи шатдаун 22 январгача тўхтамаса, ҳал этилади.
Газетадан эслатишларича, бу санагача 800 мингга яқин давлат хизматчиси 32 кун ичида маош олмаган бўлиб чиқади. Шунингдек, федерал идораларнинг аксарияти фақатгина қисман ишлашда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги шатдаун тарихдаги энг узоғи бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:31 / 13.11.2025
АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган шатдаун якунланди
09:32 / 11.11.2025
АҚШ Сенати шатдаунни тугатишга қаратилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади
09:26 / 11.11.2025
Шатдаун: Трамп ишга чиқмаётган авиадиспетчерларга таҳдид қилди
09:30 / 10.11.2025