14:14 / 21.01.2019
18625

Президент фармони билан Қонунчилик палатаси спикерига фахрий унвон берилди

Фото: president.kg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 январдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони берилди.

Қонунчилик палатаси хабарига кўра, Н.Исмоилов 60 ёшни қарши олган.

Унинг давлат органларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда қонун ижодкорлиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, давлат ва жамият ривожига оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, парламент назоратининг самарали механизмларини жорий этиш, аҳоли билан бевосита мулоқот асосида жамоатчилик фикри, жойлардаги ҳақиқий аҳволини чуқур ўрганиш, халқимиз манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш, кенг кўламли ислоҳотлар ижросини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари муносиб баҳоланиб, давлатнинг юксак унвони билан тақдирланди.

Top