Жаҳон | 15:42 / 22.01.2019
21106
1 дақиқада ўқилади

Хитойда энг чуқур мовий туйнук аниқланди

Фото: EPA

Мутахассислар Хитойнинг Саньша шаҳри ҳудудидаги табиий сув ҳавзаси чуқурлигини ўлчаб, улкан табиий қудуқнинг чуқурлиги рекорд даражада, деган хулосага келишди. Бу ҳақда ТАСС Хитойнинг Атроф-муҳитни башорат қилиш давлат марказига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Олимлар маълумотига кўра, табиий сув ҳавзасининг чуқурлиги 300 метрдан бироз кўпроқ, Аввалги рекордчи, Багам оролларидаги Дину мовий туйнуги тахминан 200 метр чуқурликка эга эди.

Чуқур сув ғорининг расмий номи - Юнълэ («Абадий қувонч»). Мутахассисларнинг айтишича, сиртда туйнук диаметри 130 метрга етади ва аста-секинлик билан 36 метргача қисқаради.

«Бу мовий туйнук катта илмий, тарихий ва маданий аҳамиятга эга», - дея таъкидлаб ўтишган Хитой Атроф-муҳитни башорат қилиш марказидан.

Мавзуга оид