08:51 / 26.01.2019
12043

Оқ уй девор қурилиши қачон бошланишини маълум қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуришни уч ҳафта ичида бошлаш ниятида.

Бу ҳақда твиттердаги саҳифасида Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.

«21 кундан сўнг президент девор қуришни бошлайди. Бу демократлар билан ёки уларсиз рўй беради», - дея ёзган у.

Аввалроқ, Дональд Трамп ҳукумат ишини вақтинча давом эттириш имконияти уч ҳафта, яъни 15 февралгача борлиги ҳақида эълон қилди. Шатдаун 34 кун давом этди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп шатдаун бўйича ультиматум қўйганди.

Top