2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони кескин ошди
2018 йилда мамлакатдан чиққан Ўзбекистон фуқароларининг сони кескин ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Ўтган йили мамлакатдан 13,8 миллион фуқаро чиқди. Таққослаш учун 2017 йилда 6,8 млн, 2016 йилда 5,3 млн, 2014 йилда эса 4,8 млн киши эди.
Шу билан бирга, кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 57,8% (8 млн киши) эркаклар, 42,2% (5,8 млн киши) аёлларни ташкил этади.
МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 13,3 млн кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 96,2%ни ташкил этади, узоқ хорижий давлатларга эса 530,6 минг киши (ёки 3,8%) ташриф буюрган.
Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 51,6% (7,1 млн киши), Қирғизистон Республикасига 23,1% (3,1 млн киши) ва Россияга 8,5% (1,1 млн киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.
Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш - 57,6%. Кейинги ўринда эса сайёҳлик мақсадида - 2,9%, ўқиш мақсадида – 0,8%, даволаниш, хизмат юзасидан - 0,4%ни ташкил этади.
Ўзбекистонликларнинг қанчаси ишлаш мақсадида кетгани кўрсатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:16
2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:48 / 20.12.2024