Жаҳон | 15:36 / 31.01.2019
5164
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Ким Чен Иннинг саммити бўйича режалар ошкор қилинди

Фото: epa/vostock-photo

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг хабар беришича, режага кўра АҚШ ва КХДР етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Ин жорий йилнинг февраль ойи охирида учрашиши керак. Бу ҳақда Fox News хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Пхеньян ва Вашингтон бу масала бўйича якуний келишувга эришган.

«Менинг фикримча, саммит [кейинги] ойнинг охирида бўлиб ўтади, режа шундай. Шимолий Корея томони бунга рози бўлди», - деди Помпео.

Унинг қўшимча қилишича, мўлжалланаётган саммит ёрдамида нафақат Корея ярим ороли ядросизланиши, балки «Шимолий Корея аҳолисининг ёрқин келажаги»га эришилишига умид боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия КХДРга махфий таклиф билан чиққани хабар қилинганди.

Мавзуга оид