Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:34 / 05.02.2019
20700
1 дақиқада ўқилади
ОАВ АҚШ ракеталари учун идеал жойни маълум қилди
Фото: Wikipedia
Россияга қарашли Курилнинг тўртта ороли АҚШ ракеталарини жойлаштириш учун идеал жойга айланади. Бу ҳақда Japan Business Press хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, гап Япония даъвогарлик қилаётган Россия ороллари ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, бу ороллар ўзининг географик ўрни сабабли Америка ракеталарини жойлаштиришга мос келади.
Шу билан бирга, бундай чора АҚШ ва Япониянинг КХДР баллистик ракеталаридан ҳимоясини кучайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абэ Курил ороллари бўйича битим қандай шартда имзоланишини айтганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш