21:30 / 14.02.2019
5043

«Монако» россиялик вице-президентини истеъфога чиқарди

«Монако» клуби вице-президенти Вадим Васильев лавозимини тарк этди.

Мулозим қониқарсиз натижалар туфайли, клуб президенти Дмитрий Риболовлев қарорига кўра ишдан бўшатилди.

Васильев 6 йил давомида «Монако»да ишлади. Бу вақт мобайнида клуб 5 марта Франция чемпионати совриндорлари сафига кирди, 17 йилда илк маротаба мамлакат чемпиони бўлди, Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқди.

Лига 1 мусобақасининг жорий мавсумида «Монако» 24 турдан сўнг 18-ўринда бормоқда. Жамоа қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди.

Клуб мавсум давомида 2 марта бош мураббийни ўзгартирди. Дастлаб Леонарду Жардим истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Тьерри Анри тайинланди. Сўнгра у ҳам ишдан бўшатилди ва Жардим бош мураббийликка қайтарилди.

Top