Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондоннинг Brexit бўйича янги таклифлари ошкор бўлди
Фото: REUTERS
Буюк Британия Европа иттифоқи таркибидан мамлакатнинг чиқиши шартлари бўйича янги ҳуқуқий таклифлар тақдим этмоқчи. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, бу таклифлар Англия ва Уэльс бош прокурори Жеффри Кокс томонидан ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, Британия ҳукумати Brexit бўйича келишувнинг муросали вариантидан бош тортган.
Шу билан бирга, Лондон янги таклифлар «сиёсий тупик»дан чиқишда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия мудофаа вазири Brexit’дан кейинги режалар ҳақида айтиб ўтганди.