Венесуэла МБдан саккиз тонна олтин олиб чиқиб кетилган
Венесуэла Марказий банки захираларидан ҳукуматга тегишли махсус транспортда тахминан саккиз тонна олтин олиб чиқиб кетилган. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, олтин ўтган ҳафта омборлардан олиб чиқиб кетилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда олтин қаерда экани номаълум.
Шу билан бирга, амалиётни ўтказиш вақтида Венесуэла Марказий банки раҳбари Каликсто Ортега чет элда бўлган.
Ўз навбатида, президент Николас Мадуронинг маълум қилишича, Венесуэла халқи АҚШ ҳарбий аралашувига қаршидир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, венесуэлаликлар республика ички ишларига аралашувни ҳам рад этади.
У мамлакат фуқароларининг кўпчилиги Венесуэладаги вазиятга республика фуқаролари ўртасидаги мулоқот орқали ечим топилишини исташи ҳақида қўшимча қилди.
Мадуронинг таъкидлашича, Венесуэлада мамлакатдаги тинчликни қўллаб-қувватлаш учун оммавий намойишлар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия вакили АҚШ Венесуэлани талон-торож қилгани, Гуайдо эса қаллоб экани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
08:02 / 20.11.2024
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024