07:58 / 22.03.2019
15909

Хитойдаги кимё заводидаги портлаш 44 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Chen Feng/Xinhua via AP

21 март куни Хитойнинг Яньчэн шаҳар округидаги Сяншуй уездида жойлашган “Чэньцзяган” кимёвий саноат боғидаги “Тяньцзяи” кимё заводида соат 14.00 атрофида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 32 киши оғир аҳволда қолмоқда, 58 киши оғир жароҳат олган. Бу ҳақда 22 март куни шаҳар мэри Цао Лубао матбуот анжуманда маълум қилди. 

Портлаш шунчалик кучли бўлганки, Хитой сейсмик агентлиги портлаш юз берган жой яқинидаги ҳудудларда соат 14.48да 2,2 магнитудали ва ўчоғи 0 метрда жойлашган зилзилани қайд қилган.

 

Top