Ўзбекистон | 14:07 / 27.05.2019
6198
2 дақиқада ўқилади

«Махсустранс» илк бор қарийб 300 млн сўмлик соф фойдага эришди

Фото: KUN.UZ

Чиқиндиларни йиғиш, утилизация қилиш, пойтахтнинг санитария ва гигиена ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар “Махсустранс” ИЧБ томонидан олиб борилади.

Маълумот учун: Тошкентда бир сутка давомида маҳалла ва корхоналардан 1800 тонна чиқинди чиқарилади. Бу 45 та темирйўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун 240 та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.

Жорий йил бошидан маиший чиқиндилар тўпланадиган шоҳ кўчаларга, маҳаллаларга, корхона ва ташкилотларга 100 дан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги қутилар, транспорт воситаларига сунъий йўлдош орқали кузатув ускуналар, янги ер ости инновацион шохобчалар ўрнатилди. 

Айтиш жоизки, ушбу тадбирларнинг барчаси аҳолидан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида илк бор “Махсустранс” ИЧБ ДУК томонидан ижобий иқтисодий кўрсаткич қайд этилди, яъни 282 миллион сўмлик соф фойдага эришилди.

2019 йил давомида корхона томонидан  Тошкент шаҳрида яна 10 та замонавий ер ости чиқинди йиғиш майдончалари қурилади, 11 та чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинади, 220 та чиқинди йиғиш шохобчалари жорий таъмирланади, 322 дона 750 литр ҳажмдаги ва 230 дона 1100 литр ҳажмдаги контейнерлар янгиланади.

Якка тартибдаги хонадонларга шартнома асосида 500 дона янги типдаги 120 литр ҳажмдаги пластик қутилар ўрнатилади.

Мавзуга оид