Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир ўринбосари Мўйноқ туманига янги ҳоким бўлди
Ерполат Еденбаев Мўйноқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Makan.uz» хабар бермоқда.
У шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, Мўйноқ тумани ҳокими лавозимини 2017 йил май ойидан бери Сайлаўбай Данияров эгаллаб келганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган замонавий шаҳарча бунёд этилиши ҳақида гапирганди.
Вазирлар МаҳкамасиҚорақалпоғистон Републикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ушбу туман инновациялар, технологиялар ва инвестициялар марказига айлантирилади.
«Мўйноқ 2019 хайрия жамғармаси»га 6 миллиард сўмдан ортиқ хайрия келиб тушди
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025