Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида яна бир объект қуриш таклифи берилди
Фото: KUN.UZ
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуриш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Самарқанд ўзига хос тарихи, анъаналари ва бошқа жиҳатлари билан дунёга донг таратган. Шу сабабли, йилдан-йилга вилоятга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бормоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, Самарқанд шаҳар марказида ўтказиладиган томоша ва концерт дастурлари асосан Регистон майдонида ўтказилади. Шаҳарда замонавий талабларга жавоб берадиган, минглаб томошабинларни ўз бағрига сиғдирадиган санъат саройи деярли мавжуд эмас.
“Шу сабабли, Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуришни таклиф қиламиз. Улкан санъат саройида ўтказилувчи турли концерт ва шоулар, байрам дастурлари вилоят аҳолиси ва хорижлик меҳмонларимизни янада мазмунли дам олишига хизмат қиларди”, - дейилади петицияда.
Бундан олдин, Самарқанднинг тарихий ҳудудида кўп қаватли бинолар қурилиши режалаштирилаётгани, “Юксалиш” ҳаракати муносабат билдиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026