Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай амири қочиб кетган рафиқасини судга берди – ОАВ
Фото: REUTERS
Дубай амири, БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум Европага қочиб кетган рафиқаси – малика Ҳая бинт ал-Ҳусайн устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Ушбу иш бўйича олий суддаги жараён 30 ва 31 июлга белгиланган.
ABC телеканалининг маълум қилишича, 30 июлда амир ва маликанинг икки фарзандига васийлик қилиш масаласи кўриб чиқилади.
Аввалроқ малика фарзандлари билан Германияга 40 млн долларга яқин пул билан қочиб кетгани маълум қилинганди.
Ҳая бинт ал-Ҳусайн Иорданиянинг марҳум қироли Ҳусайн бин Талолнинг қизи ва амалдаги қирол Абдуллоҳ II’нинг синглиси ҳисобланади. Малика Оксфорд университети коллежида олий таълим олган, от спорти билан шуғулланади. 2000 йилда Сиднейдаги ёзги Олимпиадада Иордания терма жамоасининг байроқдори бўлган.
Мавзуга оид
14:04 / 13.12.2025
БААда ишлаётган ўзбекистонликлар сонини ошириш режалаштирилмоқда
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
11:41 / 28.11.2025
Ўзбекистон ва БАА стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди
23:07 / 18.11.2025