Жаҳон | 01:06 / 25.07.2019
9076
1 дақиқада ўқилади

Хитой жиддий жиноятларда гумон қилинаётган 50 қочоқ учун мукофот эълон қилди 

Хитойнинг жамоат хавфсизлиги вазирлиги жиддий жиноятларда гумон қилинаётган А синфидаги 50 қочоқ жиноятчи учун мукофот пули эълон қилди.

Вазирликда жамоатчилик ушбу жиноятчиларнинг қаердалиги борасидаги барча маълумотлар билан бўлишишга чақирилган. Бефарқ бўлмаган фуқароларга ҳар бир тутилган қочоқ учун 100 минг юан (14,5 минг доллар) миқдорида мукофот пули ваъда қилинган.

Вазирлик, шунингдек, жиноятлар содир этишда гумон қилинаётганлар ва фирибгарларни ушлаш бўйича умуммиллий кампанияни бошлаган. Ушбу кампания 14 июндан 31 октябргача давом этади.

Ҳозирга келиб операция давомида 57106 қочоқ, жумладан жиддий жиноятларга алоқадор 7266 нафар жиноятчи ушланган. Умумий ҳисобда 5 йилдан бери қочоқликда юрган 1350 киши, 10 йил ва ундан кўпроқ вақтдан бери қочоқликда юрган 345 киши қўлга олинган.

Мавзуга оид