Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди
Фото: Рамиз Бахтияров
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Беларусь мулоқотининг давоми сифатида Минск шаҳрида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Президентлар Минскда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларусь юқори технологиялар парки билан танишадилар.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Беларусга ташриф буюриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025