Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei Хитойнинг энг йирик хусусий компаниялари рейтингига бошчилик қилди
Huawei компанияси Хитой саноат ва савдо уюшмаси талқинига кўра Хитойнинг энг йирик 500 та хусусий компанияси рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллади.
Уюшма эълон қилган маълумотларга кўра, компаниянинг 2018 йил якунларига кўра тушуми 721,2 млрд юанни (102,44 млрд доллар) ташкил қилган.
2-ўринни HNA Group конгломерати эгаллаган, унинг таркибига 618,29 млрд юан (87,83 млрд доллар) тушумга эга Hainan Airlines авиакомпанияси киради. 3-ўринни электроника ва маиший техника дўконлари тармоғи Suning Holdings Group 602,46 млрд юан (85,58 млрд доллар) билан эгаллаган.
500 та энг йирик компаниянинг асосий қисми саноат соҳасида фаолият юритиб, бундай компаниялар 337 тани ташкил қилади. Яна 157 та компания хизматлар соҳасида ишлайди.
Ҳисоботда таъкидланишича, рейтингда 500 млн юанлик (71 млн доллар) оборотга эга 5,4 мингга яқин компания ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026