Петербургда Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 22 август куни ушбу шаҳардаги шам заводида юз берган ёнғин оқибатида 2 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси А.О. жароҳатланди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, улар И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига ётқизилган. Куйиш натижасида жароҳат олган ҳамюртимизнинг аҳволи оғир.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
23:04 / 25.12.2024
Россияда 20 йил олдин бедарак йўқолган журналистнинг қолдиқлари топилди. Уни милиция полковниги ўлдиргани маълум бўлди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
16:22 / 06.12.2024
Россия Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигини ёпади
08:50 / 27.11.2024