Каттақўрғонда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
2019 йил 31 август куни соат 05:30ларда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшаган 30 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Каттақўрғон туманида яшовчи 21 ёшли Э.Ғ. бошқарувидаги “КамАЗ” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 28 ёшли синглиси Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024